Конте “Манчестер Юнайтед”га футболчи танлай бошлади

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти бош мураббий Уле-Гуннар Сульшерга сўнгги имкониятни берди. Агар норвегиялик мутахассис учта учрашувда вазиятни ўнглай олмаса, истеъфога чиқарилади.

Унинг ўрнини катта эҳтимол билан Антонио Конте эгаллаши мумкин. “Интер”ни чемпион қилган мураббий манчестерликларга устозлик қилиш мақсадини яширмаяпти ва шунинг учун ҳам “Ньюкасл”дан бўлган манфаатли таклифни рад этди.

Маълумотларга қараганда, италиялик мутахассис “Манчестер Юнайтед”ни қабул қилиб олса, ислоҳотларни ҳимоя чизиғини мустаҳкамлашдан бошлайди. У биринчи бўлиб, “Интер”даги шогирди Стефан де Врейни харид қилади.

Голландиялик ҳимоячи жорий мавсумда 12 та учрашувда қатнашиб, ҳимояда ишончли ўйнашдан ташқари рақиб дарвозасига битта гол уришни ҳам уддалади.

“Интер” бу футболчини 50 миллион еврога баҳоламоқда. Бу нарх “Манчестер Юнайтед”га у қадар катта муаммо туғдирмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!