Конте: Мураббий доим кетишга тайёр туриши керак
Ads

Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббийи Антонио Конте тез орада истеъфога чиқарилиши ҳақидаги миш-мишларга ўз фикрларини билдириб ўтди.

Қачон натижалар яхши кетмаса, ОАВ ҳар доим истеъфо ҳақида ёзишни бошлайди. Улар менинг ишдан кетишим ҳақида “Бёрнли” билан бўлган биринчи ўйиндаги мағлубиятдан сўнг маълум қилган. Бунда муаммони кўрмаяпман. Менга босим қилишса ёқда. Муҳими, бу ўйинчиларга таъсир қилмаслиги. Айтганимдек, шартномам 2019 йил ёзига қадар мўлжалланган ва мен уни ҳурмат қиламан. “Челси”да бахтлиман.

– Ишда мураббий доим чамадонини тайёрлаб қўйиши керак. Мен шу ерда қолишга ҳозирлик кўряпман. Агар нимадир ўзгарса, уни ривожлантириб олиш учун бир нечта вариантлар бўлади, – дейди Конте Goal нашрига.