Конте: Неймарнинг трансферидан сўнг оддий футболчининг нархи 40-50 млн фунт бўлиб қолади
Ads

Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббийи Антонио Конте “Барселона” ҳужумчиси Неймарнинг 222 млн евро эвазига ПСЖга ўтгани борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Неймар дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири деб ўйлайман. Албатта, одатда бундай футболчилар фаолиятини бир жамоага бағишлашади. Агар улар жамоасини ўзгартиришни исташса, у ҳолда сиз мана бундай суммани қабул қилишга тайёр бўлишингиз керак.

Энди одддий футболчи учун ҳам 40-50 млн фунт сарфлашга тўғри келади. Агар сиз энг зўр футболчини сотиб олишни истасангиз, у ҳолда кўпроқ пул сарфлашингиз керак.

Бу мураккаб ва қийин масала. 200 миллион фунт бу жуда катта пул. Агар ПСЖнинг бунга қурби етса, нега энди буни қилмаслиги керак”, - дейди италиялик мутахассис Goal интернет нашрига берган интервьюсида.