Конте Перишични ҳужумда ўйнатмоқчи
"Интер" бош мураббийи Антонио Конте кеча “Манчестер Юнайтед”га (1:0) қарши ўйинда учралган мағлубиятдан сўнг жамоа ярим ҳимоячиси Иван Перишичдан кўнгли тўлмаётганини айтди.
“Биз ишлаяпмиз, аммо ҳали ҳаммаси қониқарли даражада эмас. Масалан, Перишич бизнинг майдондаги талабларимизга жавоб бера олади деб ўйламайман. Ҳозирда у ўйнаши мумкин бўлган ягона позиция бу ҳужум”, - дейди италиялик мутахассис.
Таъкидлаш керакки, Мауро Икарди ва Ража Наингголланлар билан юзага келган муаммо сабаб Конте “Интер”да 3-5-2 тактик схемасини қўллашга мажбур бўлмоқда.
Фикрлар