Конте ПСЖдан таклиф олди

Италиялик машҳур мутахассис Антонио Конте фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра 49 ёшли мураббийга ПСЖ қизиқиш билдира бошлаган. Парижликлар хатто унга расмий таклиф билан ҳам мурожаат қилишган. Бироқ, у яна А Серияга қайтишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Контега "Милан", "Интер" ва "Рома" каби Италия грандларидан қизиқишлар бор. Бироқ, бундан аввалроқ у “Манчестер Юнайтед”да ишламоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Сўнгги пайтларда қайд этилаётган қониқарсиз натижалар ПСЖ бош мураббийи Томас Тухелнинг “курсисини қимирлатиб” қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!