Конте "қулаётган" "Бавария"ни асраб қолмоқчи!

Италиялик таниқли мутахассис Антонио Конте фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттирмоқчи. У "Бавария" клубини бошқариш ҳақида бош қотиряпти. 

Маълум бўлишича, Антонио ўзи учун энг идеал жой сифатида Мюнхенни танлаган. У клубни ҳамон Европанинг энг кучли 4 жамоасидан бири, деб ҳисоблайди. 

Аввалроқ, Контенинг "Милан" билан келишиб олгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ҳозирда "қизил машина" бош мураббийи Томас Тухель қониқарсиз натижалар сабаб истеъфога чиқарилиш арафасида. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!