Контени деб, 10 йилдан буён "Челси"да ишлаётган мутахассис жамоани тарк этди

Лондоннинг "Челси" клуби техник директори Майкл Эменало ўз лавозимини тарк этди. Бу ҳақда "Тhe Telegraph" хабар бермоқда.

Функционер жамоа бош мураббийи Антонио Контенинг жамоадан кетиш эҳтимоли боис ўз истагига кўра, ишдан кетди. Эменало Конте ҳамда жамоа вице-президенти Марина Грановскаяларнинг ўзаро жанжалига аралашмоқчи эмас.

Хабарда айтилишича, Эменалонинг бу қарори клуб президенти Роман Абрамовични ҳайратга солган. Маълумот учун, Майкл Эменало 2007 йилдан буён "аристократлар" тизимида фаолият олиб бораётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!