Контенинг истеъфоси "Тоттенхэм"га қанчага тушди?
Хабарингиз бор, кеча "Тоттенхэм" бош мураббий Антонио Контенинг истеъфога чиққанини расман эълон қилди. Италиялик мутахассис шартномаси тугашига атиги уч ой қолганда Лондон клубини тарк этди.
TalkSPORT нашри тарқатган хабарга кўра, "шпорлар" Конте олдидаги молиявий мажбуриятларини тўлиқ бажаради - мутахассис 4 миллион фунт (4,55 миллион евро) олади.
Эслатиб ўтамиз, "Тоттенхэм" ҳозирда АПЛ турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда. Лондонликлар Премьер-лиганинг навбатдаги учрашувини 3 апрель куни сафарда “Эвертон”га қарши ўтказади. Ушбу ўйин Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади.
Фикрлар