Контенинг тақдирига Европа лигасидан сўнг аниқлик киритилади

"Интер" клуби бош мураббий Антонио Конте мавсум якунлангач жамоани тарк этиши мумкин.

Италиялик журналист Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, раҳбарият ва мураббий Европа лигаси якунлангач бу мавзуни ўзаро муҳокама қилади. Эслатиб ўтамиз, "Интер" Европа лигасининг 1/8 финалида "Хетафе"га қарши баҳс олиб боради.

Антонио Конте “Интер”ни 2019 йилнинг ёзидан буён бошқариб келмоқда. Унинг бошқарувидаги “нерадзуррилар” якунланган мавсум А Серияда 2-ўринни қўлга киритиб, ўзларининг сўнгги 9 йилдаги энг яхши натижасини кўрсатишди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар