"Конья-2021". Руслан Нурудинов медаль жамғаришни бошлаб юборди
Конья мезбонлик қилаётган V Ислом бирдамлиги ўйинлари ўзининг қизғин палласига кириб бўлди.
Оғир атлетиканинг -109 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини Руслан Нурудинов ҳимоя қилмоқда ва даст кўтаришда янги рекорд ўрнатиб, олтин медаль соҳиби бўлди.
Руслан даст кўтариш машқини 177 кг билан бошлади ва олтин медални нақд қилди. Кейинги уринишида 182 кг оғирлкни осонлик бўйсундирган бўлса, 3-уринишида 187 кг билан Ислом бирдамлик ўйинлари рекордини ўрнатди.
Бироздан сўнг силтаб кўтариш машқларига старт берилади.
Фикрлар