"Конья-2021". Турсуной Жабборова бир уринишда олтин медални нақд қилди

Коньяда ўтказилаётган Ислом бирдамлиги ўйинлари бугунги дастурлардан ўрин олган оғир атлетика баҳслари бошланди.

-87 кг вазн тоифасида Турсуной Жабборова даст кўтариш машқида олтин медалга сазовор бўлди. Ушбу йўналишда катталар ўртасида амалдаги Жаҳон чемпиони ҳисобланмиш Жабборова дастлаб 102 кг, сўнг 106 кг ва якуний уринишда 109 кг натижа қайд этди.

Аҳамиятлиси, у 102 кг тошни бўйсундирганида, мазкур йўналишдаги олтин медаль тақдири ҳал бўлиб улгурган эди. У қайд этган 109 кг эса мусобақанинг янги рекорди сифатида қайд этилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!