Кўп футболчилар майдонга қайтишга қўрқяпти

"Манчестер Сити" клуби форварди Серхио Агуэро аксарият футболчилар коронавирус пандемияси тугамаган бир пайтда майдонга қайтишдан қўрқаётганини айтди.

“Аксарият футболчилар қўрқяпти, чунки уларнинг оиласи, фарзандлари бор. Мен ҳам қўрқяпман, лекин ҳеч ким билан алоқада бўлишга ҳаракат қилмайман. Мен уйда ёлғизман ва мен зарар етказишим мумкин бўлган ягона одам бу қизим”, - дейди аргентиналик футболчи.

Айтиш керакки, ҳозирги пайтга келиб Covid-19 га чалинган инсонлар сони 3 миллиондан ортиб кетди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)