Кўп гол ўтказаётган “Манчестер Юнайтед” катта суммага ҳимоячи оладиган бўлди

“Манчестер Юнайтед”нинг жорий мавсумда ишлари юришмаяпти. Айниқса, ҳимоя чизиғида муаммолар етарли.

Клуб раҳбарияти ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш учун янги ўйинчи олишга тайёр. Манчестерликлар айни пайтда “Лилль” марказий ҳимоячиси Лени Йорони трансфер қилиш имкониятини ўрганиб чиқмоқда.

18 ёшли футболчига “Манчестер Сити” ва “Ливерпуль” каби грандлар ҳам даъвогарлик қилмоқда.

“Лилль” иқтидорли ҳимоячи учун Англия грандларидан 78 миллион фунт талаб қиляпти. Йоро профессионал фаолияти давомида иккинчи мавсумини ўтказмоқда. Шунга қарамай, у юқори савияда ўйнаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!