"Копа Америка-2024": Месси пенальтидан гол уролмаган ўйинда Аргентина ярим финалга йўл олди!

Chery Tigo 7 PRO

АҚШ майдонларида давом этаётган "Копа Америка-2024" турнири чорак финал илк ўйини бўлиб ўтди.

Унда Аргентина терма жамоаси Эквадорга қарши майдонга тушди ва асосий вақтда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Дастлаб, 35-дақиқада Лисандро Мартинес ҳисобни очди. 90+2 дақиқада эса Родригес орадаги фарқни тенглаштирди. Ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди ва унда Аргентина 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финалга йўлланмани қўлга киритди. 

Эътиборлиси, Месси серияни биринчи бўлиб бошлаб, кутилмаганда гол уролмади.

Шу тариқа, Аргентина турнирнинг ярим финалига йўл олди. Месси ва унинг шериклари ушбу босқичда Канада - Венесуела жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!