Кўплаб имкониятларга эга бўлган "Локомотив" мусобақани тарк этди, ОКМК кейинги босқичда!
Ўзбекистон кубоги нимчорак финал босқичидан ўрин олган ОКМК - "Локомотив" баҳси якунланди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.
"Кончилар" сафида икки голга ҳам Мартин Боаке муаллифлик қилди. Меҳмонларнинг ягона голи Нурмуҳаммад Тошпўлатов номига ёзиб қўйилди.
Шу тариқа, олмалиқликлар чорак финалга йўл олди. "Локомотив" эса 1/8 финалда ўз юришини тўхтатди.
Фикрлар