Корея Республикаси элчиси кубоги учун турнир старт олмоқда!

CHERY AUTO

Бугун пойтахтимиздаги “Универсал” спорт мажмуасида таэквондо WТ бўйича Корея Республикаси элчиси кубоги учун мусобақа старт олди. Унда Республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 400 нафардан ортиқ спортчи ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда.

Tecno

Дастурга кўра, бугун пумсе (кўргазмали чиқиш) йўналиши ўтказилади. 4 ва 5-сентябр кунлари кёруги (жанг) бўйича беллашувлар ташкил этилиши режалаштирилган. Ёшлар ўртасида ўтказилаётган мазкур мусобақада йигитлар ва қизлар 10 тадан вазн тоифасида даянга кўтарилишади.

Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!