Кореялик тўпурар бу ишни тўртинчи марта уддалади

Англия Премьер-лигасининг навбатдаги турида “Тоттенхэм” сафар учрашувида “Бёрнли” устидан 5:2 ҳисобида зафар қучди.

Ўйин қаҳрамони жанубий кореялик Сон Хён Мин бўлди. “Тоттенхэм” тўпурари рақиб дарвозасини уч маротаба ишғол қилиб, амалда жамоасининг ғалабасини таъминлади.

Статистика мутахассисларининг хабар беришича, бу кореялик футболчининг “Тоттенхэм”даги фаолияти давомида тўртинчи хет-трики экан. Бундан ташқари, Сон Англия Премьер-лигасидаги умумий голлари сонини 106 тага етказиб олди.

Сон Хён Мин “Тоттенхэм” сафида 2015 йилдан бери ўйнамоқда. У тўртта хет-трикдан ташқари, бир марта рақиб дарвозасини тўрт бор ишғол қилиб, покер ҳам қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!