Кори Сендхаген "О'Мэлли – Двалишвили" жангида ким фаворит эканини айтди
Ўта енгил вазн тоифасида энг яхши UFC жангчиларидан бири Кори Сендхаген дивизион чемпиони Шон О'Мэлли ва Мераб Двалишвили ўртасидаги бўлажак жангда ким фаворит эканини айтди.
"О'Мэллининг ғалаба қозониш учун яхши имкониятга эга эканига ишонаман. Чунки бу жангчининг кучли зарбалари бор. Мераб уни неча марта партерга олиб кирмасин, О'Мэлли ҳар доим стойкага қайта олади. Шунингдек, Шон жуда хотиржам ҳаракат қилади. Унга яқинлашиш осон эмас. Масофани қисқартириш учун кўп ҳаракат қилиш керак", – деди Кори Сендхаген Жеймс Линчга берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, О'Мэлли(18-1-1 N/C) ва Двалишвили(17-4) ўртасидаги жанг 14 сентябрь куни АҚШ нинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтадиган "UFC 306" турнирида ўтказилиши кутилмоқда.
Фикрлар