Кормье Миочич билан жангдан сўнг нима қилмоқчи?

Оғир вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони, 40 ёшли америкалик жангчи Даниэль Кормье профессионал карерасини якунлашидан аввал Стипе Миочич билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди.

Aвгуст ойида 37 ёшли Миочич UFC 241 турнирида чемпионлик учун курашда Кормьени нокаутга учратган эди.

"Кейинги жанг мен учун сўнгиси бўлади. Бу Стипе билан жанг бўлиши керак. Биров билан жанг қилишнинг маъноси йўқ. Мен рақобат қилишни яхши кўраман, лекин мен карерамни шундай якунлашни истамайман.

Бу сафар тўғри жанг олиб бораман. Умид қиламанки, бу ғалаба қозониш учун етарли бўлади. Aммо ғалаба ёки мағлубиятдан қатъи назар , бундан кейин мен октагонга чиқмайман.

Стипе билан иккинчи жанг жуда ажойиб бўлди, шунчаки ҳайратланарли. Тўғри, мен учун ижобий эмас, лекин ажойиб. Мен Стипедан энг яхши вазн тоифасидаги чемпионлик камарини олиб қўйишга тайёрман деб айтишим мумкин. Лекин бунинг учун яхшироқ жанг ўтказишим кераклигини ҳам аниқ биламан”,- деди Кормье журналист Aриел Хелванининг инстаграмдаги видеосида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!