Коронавирус навбатдаги машҳур футболчини ҳам соғ қўймади
"Рома" ҳужумчиси Эдин Жеко COVID-19 юқтириб олгани маълум бўлди.
"Барчага салом! Коронавирусга топширган тестим мусбат натижани берди ва албатта, барчангиз карантинда бўлишим кераклигини яхши биласиз.
Яқинларим хотиржам бўлишингиз мумкин, хайриятки, менда алоҳида аломатлар йўқ.
Бир неча кун давомида жамоадошларим билан кўришолмайман, аммо қалбан улар билан биргаман ва якшанба кунги ўйинда омад тилайман," - деб ёзди Жеко ўзининг Instagram саҳифасида.
"Рома" 8 ноябрь куни А Серия доирасида Элдор Шомуродов тўп тепадиган "Женоа" клубига қарши баҳс олиб боради.
Фикрлар