“Коронавирус ўйинимни издан чиқарди!”
“Манчестер Юнайтед” юлдузи Поль Погба коронавируснинг салбий оқибатлари унинг ўйинига таъсир қилганини тан олди. У янги мавсум бошланишидан олдик касаллик билан курашган эди.
- Тузалганимдан кейин ҳам мен тез чарчаб қоладиган бўлдим. Кўпинча, нафас етишмай, бўғилиб қолаётган эдим. Майдонга қайтганимдан кейин биринчи ўйинда югура олмадим. Аввалги формамга қайтиш ва жисмонан тайёр бўлиш учун вақт керак бўлди, - деди Погба.
Жорий мавсумда Поль Погба 13 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига иккита гол ёздириб қўйди. Айни пайтда франциялик футболчининг Манчестерни тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар кўп тарқатиляпти.
Фикрлар