Коронавирус Роналду учун фойдалими?

"Ювентус" клуби форварди Криштиану Роналдунинг собиқ устози Леонель Понтеш коронавирус туфайли юзага келган танаффус португалиялик футболчининг фойдасига ишлайди, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.

“Унинг ёшида бу танаффус фойдали бўлади. Батареяларни қайта қувватлантириб, ўйинга бўлган иштиёқни янада оширади.

Роналдунинг 35 ёшда ҳам барқарор ўйин кўрсатаётганига ақлбовар қилмайди. У кўп йиллардан буён юқори даражада ўйнаб келмоқда”, - дейди Понтеш.

Роналду жорий мавсум “Юве” сафида 32 та ўйинда 25 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!