Коронавирус сабаб яна бир қитъа чемпионати тўхтатилмоқда

Жанубий Америка футбол конфедерацияси - КОНМЕБОЛ дунё бўйлаб кенг тарқалишда давом этаётган COVID-19 вируси туфайли Копа Америка-2020 мусобақасини қолдирадиган бўлди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри маълум қилмоқда.

Юқоридаги манбага кўра ташкилотчилар тез орада бу ҳақда расман эълон қилишади. Мусобақа катта эхтимол билан 2021 йилга кўчирилади.

Копа Америка-2020 турнири жорий йилнинг 12 июнидан 12 июлига қадар Аргентина ва Колумбияда бўлиб ўтиши керак эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Bek Mahdiy
14/03/2020 23:13
энди бутун дуне узбекистон суперлигасини томоша киларканда