Коронавирус туфайли футбол клуби барча футболчи ва ходимларини ишдан бўшатди
Перу иккинчи дивизионида иштирок этувчи “Депортиво Коопсоль” клуби коронавирус пандемияси туфайли жамоанинг бутун таркиби ва ходимларини ишдан бўшатди.
Бунга коронавирус туфайли юзага келган тўхталиш пайтида жамоа аъзоларига маош тўлаш имконияти йўқлиги сабаб сифатида келтириб ўтилган. Энди клуб чемпионат қайта бошланса, ушбу ходимларни янги меҳнат шартномаси асосида ишга қабул қилиши мумкин.
Перу 2-дивизиони 2 май санасидан бошланиши керак эди. Бироқ, мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги чемпионат ўйинлари коронавирусга қарши вакцина топилгунича бошланмаслигини маълум қилган.
Фикрлар