Коронавирус яна бир собиқ амалдорни бу ҳаётдан олиб кетди
"Марсель"нинг собиқ президенти Папе Диуф коронавирус туфайли 68 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда La Provence нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, Диуфни 30 март куни Дакардаги касалхоналардан бирига олиб келишган. Бироқ, шифокорлар ҳам унинг ҳаётини сақлаб қолишолмаган.
Диуф 2005-2009 йилларда “Марсель” клуби президенти бўлиб ишлаган. У шунингдек, журналист ва футбол агенти сифатида ҳам фаолият олиб борган.
Фикрлар