Коронавирус ёзги трансферлар ойнасига ҳам таъсир қилиши мумкин

Коронавирус эпидемиясининг тарқалиши сабаб ёзги трансфер ойнаси бошқа вақтга кўчирилиши мумкин. Бу ҳақида Football-italia нашри хабар бермоқда.

Италия нашрига кўра, бу сафарги трансферлар ойнасига июль ойида эмас августда старт берилиши кутилмоқда.

Ушбу қарорга жамоалар мавсумни трансфер муаммоларисиз якунлаб олиши учун келиниши мумкин, дейилади манбада.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда ички чемпионат ва Еврокубоклар режалаштирилмаган таътилга чиқишди. Шунингдек, Европа чемпионати ҳам бошқа муддатда ўтказилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!