Коронавирусга чалинган "Барселона" собиқ дарвозабонининг аҳволи оғирлашди

CHERY AUTO

Туркия терма жамоаси ва "Барселона" клубининг собиқ дарвозабони Рушту Речбер коронавирусга чалинганидан сўнг, ҳамон шифохонада қолмоқда.

Tecno

Хабар қилинишича, ўтган кун мобайнида 46 ёшли туркнинг аҳволи кескин даражада ёмонлашган. Ҳозир унинг аҳволи оғир.

Аввалроқ, Речбернинг инфекция юқтириб олганида ҳақида унинг аёли Ишил маълум қилганди.

Маълумот учун, Речбер Туркия терма жамоаси сафида 120 та учрашув ўтказиб, мутлоқ рекордчига айланган. У "Бешиктош" клубида фаолиятига якун ясаган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию