Коронавирусга чалинган Роналду Португалия - Швеция учрашувини қандай томоша қилди? (ФОТО)

Коронавирусга чалинган "Ювентус" форварди Криштиану Роналду Португалия терма жамоасини уйда бўлса ҳам, қўллаб-қувватлаб турди.

35 ёшли португалиялик футболчи инстаграмдаги саҳифасига Португалия – Швеция (3:0) учрашувини қандай томоша қилгани акс этган суратни жойлаштирди.

“Ўзимни худди ўша ердагидек ҳис қиляпман. Олға йигитлар, олға Португалия!”, - дея изоҳ қолдирган Роналду.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)