Коронавирусга қарши курашда Манчестер шаҳри стадиони ҳам жалб этилади

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби коронавирусга қарши курашга ўз ҳиссасини қўшмоқчи.

Sky Sports нашри хабарига кўра, "шаҳарликлар" тиббиёт ходимларига махсус курслар ўтилиши учун ўз стадионини шаҳар маъмуриятига очиб беради.

Маълумот ўрнида, 2002 йил фойдаланишга топширилган ушбу стадион бир вақтнинг ўзида 55 минг мухлисни сиғдира олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!