Косельни етти ойлик танаффусдан сўнг яна майдонга қайтди
Ads

Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳимоячиси Лоран Косельни узоққ муддатли танаффусдан сўнг яна майдонга тушди.

Эслатиб ўтиш лозимки, франциялик футболчи ўтган мавсум “Атлетико”га қарши Европа лигаси ярим финалида  жароҳат олган эди. Октябрь ойлари ўрталарида эса у “канонирлар”нинг умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди.

Кеча у “Арсенал” U-23 жамоаси таркибида “Дерби Каунти”га қарши ўйинда 45 дақиқа ҳаракат қилди.