Косельни "Лион" билан музокаралар ўтказмоқда
Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳимоячиси Лоран Косельни фаолиятини ўз ватанида давом эттириши мумкин.
Foot Mercato нашри тарқатган хабарга кўра 33 ёшли франциялик футболчига "Лион"дан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Француз клуби Косельнига 2 йиллик шартнома таклиф қилмоқда. Томонлар айни дамда музокаралар олиб бормоқда.
Қайд этиш лозимки, “канонирлар” устози Унаи Эмери мавсумлар оралиғида ҳимоя зиғини янгиламоқчи. Ўз навбатида Косельни ҳам жамоасини ўзгартиришга қарши эмас.
Маълумот учун, Косельни ўтган мавсум “Арсенал” сафида 38та ўйинда майдонга тушди ва 3та гол уришга эришди.
Фикрлар