Коста АПЛга қайтишга яқин

"Атлетико" собиқ ҳужумчиси Диего Коста Бразилия ва Туркия клубларидан бўлган таклифларни рад этди. Бу ҳақда "Sky Sports" нашри ёзмоқда.

Манбанинг хабарига кўра, Коста АПЛга қайтишга яқин турибди. Унинг хизматига "Арсенал" ва "Вулверхэмптон" жамоаларидан таклифлар бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Коста Мадрид клуби билан шартномани бекор қилиб, эркин агентга айланган эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!