Коста "Атлетико"дан кетмайди

  • 3 май, 2019, 14:04
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг "Атлетико" клуби форварди Диего Коста мавсумлар оралиғида жамоадан кетмайди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра “матрасчилар” раҳбарияти 30 ёшли футблчи билан юзага келган низони бартараф этган ва шундан сўнг уни сотиб юбориш фикридан қайтган.

Аниқроғи, доимий тарзда можароларга аралашиб юрадиган Костани шахсан бош мураббийи Диего Симеоне жамоада олиб қолишга қарор қилган.

Маълумот учун, Коста жорий мавсум “Атлетико” сафида жами 21та ўйинда майдонга тушди ва 5та гол ҳамда 3та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!