Коста Бразилияда ўйнайди

  • 14 Aug 13:47
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Таниқли ҳужумчи Диего Коста фаолиятини Бразилияда давом эттириши мумкин.

Tecno

Журналист Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, 32 ёшли футболчи "Атлетико Минейро" билан икки йиллик шартнома имзолаши кутилмоқда.

Хабарда айтилишича, шартнома имзоланиши учун фақатгина Коста тиббий кўрикдан ўтиши қолган холос. Унинг таништирув маросими келаси ҳафтада ўтказилиши режалаштирилган.

Костанинг сўнгги жамоаси "Атлетико" Мадрид бўлган эди. У “матрасчилар” сафида 2010-2014 ҳамда 2018-2020 йилларда тўп сурган.

Comments

You must be logged in to commet!