Коста қишда "Атлетико"ни тарк этиши мумкин. Унга Бразилия ва Хитойдан таклифлар бор

"Атлетико" ҳужумчиси Диего Коста қишки трансфер вақтида жамоани тарк этиши мумкин. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзида якунига етади.

Испаниялик журналист Маттео Мореттонинг ёзишича, Костага Бразилия ва Хитой клубларидан бир нечта таклифлар бор. "Матрасчилар" Диего билан хайрлашишга тайёр. 

Маълумот учун, Коста жорий мавсум Ла Лигада 7та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!