Коста солиқдан бўйин товлаганликда айбланмоқда

  • 4 июнь, 2019, 18:06
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг “Атлетико” клуби форварди Диего Коста Испанияда солиқлар билан муаммоларга дуч келди.

Tecno

AS нашри тарқатган хабарга кўра мамлакат солиқ органлари 30 ёшли футболчини 2014 йилда 1 млн евро солиқ тўламаганликда айблашмоқда. Улар эълон қилган баёнотга кўра Коста ўз имиж ҳуқуқларидан тушган 1,4 млн евро миқдоридаги пулни ноқонуний даромад олиш учун яширган. Аниқроғи, у Adidas компанияси билан имзолаган шартномасини эълон қилмаган.

Маълумот учун, Коста жорий мавсум “Атлетико” сафида 27та ўйинда майдонга тушди ва 7та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!