Коста ва Фалькао яна бир жамоада тўп тепади
Асли Бразилияда таваллуд топган машҳур испаниялик ҳужумчи Диего Коста Ла Лигага қайтмоқда. У "Райо Вальекано" жамоаси билан шартнома имзолагани айтилмоқда.
Томонлар "1+1" кўринишида келишувга эришган. Яъни бир йиллик шартномани яна шунча муддатга узайтириш мумкин. Унинг маоши йилига 1,5 миллион еврони ташкил этади.
Шунингдек, ушбу жамоада колумбиялик юлдуз Радамель Фалькао ҳам тўп тепади. Бу икки футболчи аввал "Атлетико" ва "Челси"да бирга ҳаракатланган.
Фикрлар