Костанинг Роналдуга ҳаваси келмоқда
Ads

Испания терма жамоаси ҳужумчиси Диего Коста Португалия термаси билан бўлган ЖЧ-2018 гуруҳ босқичи илк учрашувидан (3:3) сўнг Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Криштиануни табриклаш керак. Бундай натижани қайд этгандан сўнг қандай қилиб уни танқид қилиш мумкин. Яхшиси унга тегинмаслик керак. Мен худди унга ўхшашни истардим. Аммо бунинг учун қаттиқ меҳнат қилишим зарур, – дейди Коста.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик ҳужумчи бу баҳсда хет-трик қайд этган бўлса, Коста дублга муаллифлик қилган.