Коутиньо барибир "Барса"да қолмоқчи

Каталониянинг "Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо ўзининг “кўк-анор ранглилар” сафидаги келажаги борасида бир қарорга келди.

El Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра 26 ёшли бразилиялик футболчи гарчи “Барселона”нинг асосий таркибига кира олмаётган бўлсада, жамоасини ўзгартириш ниятида эмас.

Эслатиб ўтамиз, Коутиньо каталонияликлар сафига 2018 йилнинг январида 130 млн евро эвазига келиб қўшилган эди. У ўтган давр мобайнида жами 47та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 16та гол ва 11та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!