Коутиньо
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо бундан бир неча дақиқалар якунига етган “Валенсия”га (2:0) қарши баҳсда жамоасининг дастлабки голига муаллифлик қилди.

Эътиборлиси, яқиндагина “Ливерпул”дан кўчиб ўтган бразилиялик футболчи учун ушбу гол “Барса” таркибидаги дебют голи бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Коутиньо қишки трансферлар даврида “Ливерпул”дан 160 млн евро эвазига каталонияликлар сафига ўтган эди.

Қуйида Коутиньонинг ажойиб голини томоша қилишингиз мумкин: