Коутиньо: "Барселона"га қайтишга мажбурман

"Бавария" сафида УЕФА Чемпионлар Лигасида зафар қучган Филиппе Коутиньо "Movistar" каналига финалдан сўнг берган интервьюсида Каталонияга қайтишга мажбурлигини айтиб ўтган: 

"Мен келгуси мавсум ҳақида ўйлаб кўрганим йўқ. Аммо яхши мавсум ўтказишни хоҳлайман. Аввало, "Барселона"га қайтишим керак. Янги мавсумни қайерда ўтказишим шунда ҳал бўлади", - дейди бразилиялик футболчи. 

Трансфер ҳуқуқи "Барселона"га тегишли футболчининг АПЛга қайтиши ҳақида ҳам хабарлар бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!