Коутиньо фаолиятини Қатарда давом эттириши мумкин
"Астон Вилла"га тегишли бўлган бразилиялик ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньо фаолиятини Европадан ташқарида давом эттириши мумкин.
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, 31 ёшли жанубий америкалик футболчи Қатар чемпионатида ўйнаш имкониятига эга. Номи ошкор этилмаган клуб футболчи учун "Астон Вилла"га таклиф билан чиқди. Тафсилотлар ҳозирча ошкор этилмаган.
Филиппнинг Бирмингем клуби билан 2026 йилнинг ўрталарига қадар шартномаси бор. Футболчининг трансфер нархи ўн миллион еврога баҳоланмоқда. КоутинЬо ўтган мавсумда АПЛда 20 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган.
Фикрлар