Коутиньо келган жойига кетади
Бразилиялик ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньо яна ўзининг собиқ жамоасига қайтиши мумкин. Бу ҳақда TMW хабар берди.
 
Трансфери "Барселона"га тегишли бўлган хавбек айни пайтда "Бавария"да ижара асосида тўп тепаётганидан хабарингиз бор, албатта.
 
У Италиянинг "Интер" клубига ўтиши кутилмоқда. Чунки "Барселона" Коутиньони "Интер"дан харид қилмоқчи бўлган Лаутаро Мартинеснинг трансферига қўшишни режалаштиряпти.
 
Маълумот ўрнида, бу мавсум "Бавария" сафида 22 ўйин ўтказиб, 8 гол урган Филиппе Коутиньо 2011-2013 йилларда "Интер"да фаолият юритган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)