Коутиньо "Лестер"га тўғри келмайди

  • 2 мая, 2020, 13:18
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Лестер” клуби “Барселона” вингери Филиппе Коутиньони сотиб ололмайди. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Брендан Рожерс айтиб ўтди.

Tecno

“Мен Коутиньонинг келиши ҳақида кўп миш-мишлар ўқидим. Филиппе - ажойиб футболчи, аммо бизнинг жамоа уни сотиб ололмайди. Чунки, ушбу футболчи “Лестер”нинг “чўнтагига” тўғри келмайди”, - дейди Рожерс.

Коутиньо жорий мавсумни “Бавария” сафида ижарада ўтказмоқда. “Барселона” эса уни 75 млн евро эвазига бўлса ҳам сотиб юборишга тайёр.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию