Коутиньо:
Ads

Бразилиялик ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньо уни “Ливерпул”да ҳамма нарса тўлиқ қаноатлантираётгани ҳақида айтиб ўтди.

“Айни дамда мен дунёнинг энг кучли чемпионатларидан бирида тўп суряпман, бундан бахтлиман. Бу ердаги ҳаётимдан мамнунман”, - дейди Коутиньо.

Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли футболчини Каталониянинг “Барселона” клуби ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бунинг учун улар “Ливерпул”га 120 млн евро тўлашга тайёр.