Коутиньо "Ливерпуль"га қайтиш учун маоши камайишига ҳам тайёр

"Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо яна "Ливерпуль"га қайтмоқчи. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, бразилиялик футболчи мерсисайдликлар сафига қайтиш учун маошининг камайишига ҳам рози. У бу ҳақда жамоа бош мураббийи Юрген Клоппга ҳам айтиб ўтган.

28 ёшли Коутиньо жорий мавсумни “Бавария” сафида ижарада ўтказди ва 32 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 9 та гол ҳамда 8 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!