Коутиньо Мерсисайдга қайтиши мумкин

"Эвертон" "Барселона" ярим ҳимоячиси Фелиппе Коутиньони ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда "Mundo Deportivo" нашри хабар бермоқда. 

Манбанинг ёзишича, "ирислар" бразилиялик футболчини қишки трансфер вақтида харид қилишга уриниб кўради. Каталонияликлар молиявий аҳволини яхшилаш учун ҳавбекни қўйиб юборишга қарши эмас.

Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли Коутиньо жорий мавсум 12та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган. Унинг жамоа билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!