Коутиньо Месси ва Дембеле ҳақида айтиб ўтди

“Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо “Малага” устидан қозонилган ғалабадан (2:0) сўнг жамоадоши Усман Дембелени мақтади.

- Ҳамма вақт Дембелени ажойиб футболчилигини тан олардим ва ушбу учрашувда у бу сўзларни исботлади.

Лео – дунёнинг энг зўр футболчисидир. Унинг майдонда йўқлиги билиниб туради. Албатта, бугун унинг ҳаётида муҳим воқеа бўлди – унинг оиласида учинчи ўғил дунёга келди. Биз Мессини табриклаймиз, ҳамда унинг кейинги баҳсда иштирок этишини кутиб қоламиз.

“Малага”га қарши яхшироқ ўйин кўрсата олардик, аммо ғалабадан сўнг, ўз эътиборимизни кейинги учрашувга қаратишимиз лозим, - деди Коутиньо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!