Коутиньо шу йўл билан муваффақият қозонмоқчи
"Барселона" футболчиси Филиппе Коутиньо сўнгги пайтларда яхши ўйин намойиш эта олмаяпти. Хави ҳам қайтганидан буён ҳали уни асосий таркибда майдонга туширмади.
Журналист Санти Хименеснинг хабар беришича, бразилиялик плеймейкер "кўк-анорранглилар" сафида муваффақият қозониш учун психолог йоллади. Шунингдек, у ҳозирда шахсий физиотерапевт хизматидан ҳам фойдаланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли футболчи бу мавсум "Барса" сафида жами 12 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.
Аввалроқ, Хави Коутиньо ва Люк Де Йонгга ишонч билдирмаслиги борасида хабарлар тарқалаётганди.
Фикрлар