Коутиньо учун яна бир даъвогар топилди

"Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо ёзда Италия А Сериясига кўчиб ўтиши мумкин.

Calciomercato нашри хабарига кўра, айни дамда "Бавария"да ижара асосида тўп сураётган бразилиялик футболчига Туриннинг "Ювентус" клуби қизиқиш билдирмоқда.

Олдинроқ, немис клуби Коутиньони Каталония клубидан тўлақонли сотиб олишни режалаштирмаётгани, ўз навбатида "Барселона" ҳам футболчини келажак режаларига киритмаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.